Кириш Регистрация
11/01 00:45 Лацио - Комо
11/01 01:00 Райо Вальекано - Сельта
11/01 18:00 Алавес - Жирона
11/01 19:00 Эмполи - Лечче
11/01 19:00 Удинезе - Аталанта
11/01 20:15 Вальядолид - Бетис
11/01 22:00 Торино - Ювентус
11/01 22:30 Эспаньол - Леганес

Ҳаким Фузайлов: «Захира ўриндиғимизда маҳоратли футболчилар кўп эмас»

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор” – “Локомотив” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида биринчи бўлиб “темирйўлчилар” устози иштирок этди.

- Иккала жамоани бугунги об-ҳаво ҳарорати қийнади. Умуман олганда, шогирдларим кўрсатмаларимни бажаришди. “Бунёдкор”нинг қанот ярим ҳимоячилари анчайин тезкор ўйин намойиш этишади. Биз шуни беркитишимиз керак эди. Буни биринчи бўлимда уддаладик. Бироқ иккинчи бўлимда ўйин суръати тамомила ўзгариб кетди, - дейди Ҳаким Қаюмович.

- Сизнинг захирангизда тажрибали ҳимоячи Илҳом Суюнов бор эди. Аммо ундан фойдаланмадингиз. Бунинг сабаби нимада?
- У жамоамизга яқиндагина келиб қўшилди. У аввало ортиқча вазнидан холис бўлиши керак. Шундан сўнги Суюновни таркибга қўйиш борасида ўйлаб кўраман.

- Футболчилар алмаштиришда ҳатоликка йўл қўймадингизми? “Бунёдкор”даги ўзгаришлар эса самара берди.
- Қўшиламан. Бизнинг захира ўриндиғимизда тажрибали футболчилар кам. Шу боисдан ҳам иккинчи бўлимда ўйинимиз сусайди. 

- Мухлислар “Жар” стадионида иккита ажойиб учрашувга гувоҳ бўлишди. Энди жавоб баҳслари “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади...
- Ҳозирги замонавий футболда уй-сафар деган тушунчалар ҳар доим ҳам ўзини оқламаяпти. Ўйлайманки, бизнинг мезбонлигимизда ўтадиган баҳслар ҳам мухлислар учун қизиқарли ўтишига шубҳам йўқ.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 21:29, 31.07.2013.
Ўқилди: 3404 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.