Кириш Регистрация
20/12 01:00 Валенсия - Мальорка
20/12 17:30 Ньюкасл - Челси
20/12 18:00 Реал Овьедо - Сельта
20/12 20:00 Борнмут - Бёрнли
20/12 20:00 Брайтон - Сандерленд
20/12 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
20/12 20:00 Вулверхэмптон - Брентфорд
20/12 20:15 Леванте - Реал Сосьедад
20/12 22:00 Лацио - Кремонезе
20/12 22:30 Осасуна - Алавес
20/12 22:30 Тоттенхэм - Ливерпуль

Златан Ибрагимович журналистнинг Месси ҳамда Роналду ҳақидаги фикрига кескин жавоб қайтарди

Баҳо:
+1 | -

Собиқ ҳужумчи Златан Ибрагимович Пирс Морганнинг Лионель Месси ҳамда Криштиану Роналду ҳақидаги гапларига кескин жавоб қайтарди.

Морган интервьюларнинг бирида “Роналду "Реал"ни тортиб юрган. Месси бундай қила олмайди”, дея фикр билдирганди. Ибрагимович эса жавобан шундай деди:

“Месси кетгач, "Барселона" икки марта Европа Лигасида ўйнади. Роналду кетгач, "Реал" бир неча марта Ла Лига ва Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлди. Шундай экан, ким кимни тортиб юрганини айт”, — дея кескин фикр билдирди Ибрагимович.

Маълумот учун, Ибрагимович 2009–2010-йиллар оралиғида “Барселона” сафида Месси билан тўп тепган. Швециялик ҳужумчи каталонияликлар сафида 46 та учрашувда иштирок этиб, 22 та гол ҳамда 13 та голли узатма муаллифига айланган.

Криштиану Роналду 2009-йилдан 2018-йилга қадар “Реал” шарафини ҳимоя қилган. Португалиялик ҳужумчи бу вақт давомида 4 карра Чемпионлар Лигаси, 3 карра Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати, 2 карра Ла Лига, 3 карра УЕФА Суперкубоги ҳамда бошқа совринларни қўлга киритган. Лионель Месси эса 2003-йилдан 2021-йилга қадар “Барселона” сафида тўп тепган. У Каталония клуби билан 34 та соврин қўлга киритган, жумладан, 10 марта Ла Лига чемпиони ва 4 марта Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:48, 19.12.2025.
Ўқилди: 1753 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.