Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Нодирбек Абдусатторов: «Мен «Манчестер Сити» мухлисиман, чунки ушбу клубда ҳамюртим тўп тепади»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли гроссмейстери Нодирбек Абдусатторов қайси футбол клубига мухлислик қилиши ҳақида гапирди. Шахматчи London Chess Classic–2025 турнири доирасида берган интервьюсида футболни мунтазам томоша қилишини таъкидлаб, Англиянинг “Манчестер Сити” клубини энг севимли жамоаси сифатида тилга олди.

— Биз ҳозир “Арсенал” стадионидамиз. Футболга қизиқасизми? Бундай жойда ўйнаш қандай таассурот қолдирди?

— Бу ернинг муҳити ўзгача. Аввал фақат бир марта футбол стадионида, аниқроғи Эйндҳовенда Магнусга қарши ўйнаганман. Ўша баҳс ҳам яхши таассурот қолдирган. Умуман олганда, футболни жуда яхши кўраман, ҳар ҳафта учрашувларни томоша қилиб бораман. Севимли клубим — “Манчестер Сити”.

— Бунга ҳамюртингиз ўша жамоада ўйнаётгани сабабми?

— Ҳа, қисман шундай. Ўз юртимдан чиққан футболчининг бундай катта клубда тўп тепаётгани мени жуда қувонтиради. Шу сабаб “Сити”га мухлислик қиламан.

Маълумот учун, Нодирбек Абдусатторов Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида бўлиб ўтган London Chess Classic-2025 турнирида ғалаба қозонди. Абдусатторов FIDE Жаҳон кубогидаги муваффақиятсиз иштирокидан сўнг 18,4 рейтинг очколарини йўқотган бўлса, London Chess Classic турниридаги ғалабадан сўнг рейтинггини 18,7 очкога яхшилади ва онлайн жадвалида 17-ўриндан 12-ўринга кўтарилиб олди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:02, 19.12.2025.
Ўқилди: 1461 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик