Кириш Регистрация

"Реал" скаутлари Нидерландиядан чиққан юлдузни кузатмоқда

Баҳо:
+ | -

"АЗ Алкмаар" ярим ҳимоячиси Кес Смит Европа грандлари эътиборида бўлиб турибди.

19 ёшли футболчига асосий даъвогарлардан бири Мадриднинг "Реал" клуби бўлиб, бошқа топ-клублар ҳам қизиқиш билдирмоқда. Инсайдер Маттео Мореттонинг ёзишича, "қаймоқранглилар" скаутлари истиқболли хавбек иштирокидаги ўйинларга бир неча бор ташриф буюриб, унинг ўйинини батафсил ўрганиб чиққан.

Transfermarkt сайтида Кес Смитнинг нархи - 22 млн евро. Футболчининг "АЗ Алкмаар" билан шартномаси 2028 йилнинг ярмигача мўлжалланган. Жорий мавсумда нидерландиялик футболчи жамоасининг 26 учрашувида 2+5 голли ҳаракатлар амалга оширган.

Киритилди: 05:50, 20.12.2025.
Ўқилди: 972 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.