"Сельта Виго"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Оскар Мингеза фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.
Испаниялик футболчининг амалдаги шартномаси мавсум охирида тугайди, шунинг учун у январь ойидан бошлаб бошқа клублар билан музокара олиб бориши мумкин.
Хабарларга кўра, "Ливерпуль" 26 ёшли "Барселона" тарбияланувчисини сотиб олишга қизиқмоқда, шунингдек, даъвогарлар қаторида "Ньюкасл" ва "Брайтон" ҳам бор.













