"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета "Эвертон"нинг янги стадионига қойил қолди.
Шанба куни "канонирлар" сафарда "ирисчилар"га қарши ўйинда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. "Мен бу имкониятдан фойдаланиб, "Эвертон" қандай ажойиб стадион қурганини таъкидламоқчиман. Унинг гўзаллигидан ҳайратдаман.
Собиқ ўйинчи ва мухлис сифатида клубдаги барчани табрикламоқчиман", деди испаниялик мураббий журналистларга.













