Кириш Регистрация
23/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-2 Эспаньол
23/12 01:00 Фулхэм 1-0 Ноттингем Форест
23/12 21:00 Ас-Садд 4-2 Шабаб ал-Аҳли
23/12 23:15 Ал-Иттиҳод 1-0 Насаф

Португалия бош мураббийи терма жамоани ЖЧ фаворити сифатида кўрмаяпти

Баҳо:
+ | -

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес ўз терма жамоаси ЖЧ-2026 фаворити эмас, балки ғолибликка даъвогарлар қаторига киришини таъкидлади.

"Менимча, жаҳон чемпионатида ғалаба қозонганларнигина фаворит деб аташ мумкин. Психологик нуқтаи назардан, олдинги авлодлар ушбу турнирни қўлга киритганини билиш алоҳида куч бағишлайди. Шундай бўлса-да, мен футболчиларимга катта ишонч билан қарайман," - дея Мартинеснинг сўзларини келтиради Marca.

Мутахассиснинг фикрича, Испания ва Германия каби терма жамоалар жаҳон чемпионатига жуда яхши ҳолатда келишмоқда. Франция, Бразилия ва Аргентина эса, унинг фикрича, катта турнирлар учун яратилган.

Жаҳон чемпионати 2026 йилнинг ёзида АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Унда тарихда илк бор 48 та терма жамоа иштирок этади.

Киритилди: 06:15, 24.12.2025.
Ўқилди: 344 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.