Кириш Регистрация
23/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-2 Эспаньол
23/12 01:00 Фулхэм 1-0 Ноттингем Форест
23/12 21:00 Ас-Садд 4-2 Шабаб ал-Аҳли
23/12 23:15 Ал-Иттиҳод 1-0 Насаф

Никлас Фюллькругнинг "Милан"га трансфери якунланди

Баҳо:
+ | -

"Милан" Никлас Фюллькруг бўйича келишувни якунламоқда.

Аввалроқ, "россонерилар" "Вест Хэм" ҳужумчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан мавсум охиригача ижарага олиши маълум бўлганди.

Кеча германиялик футболчи Италия клубида тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди. У янги жамоасида 9-рақамни олади. Миланликлар ёзда Фюллькругни тахминан 5 миллион еврога сотиб олиши мумкин, деб ёзади Sky Sport журналисти Флориан Плеттенберг.

"Вест Хэм" Никласнинг маошидан ёзгача 1,3 млн еврони тежаб қолади. Январь ойида "болғачилар" камида битта янги ҳужумчи билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Клуб бозорни ўрганмоқда.

Фюллькруг жорий мавсум АПЛда 8 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига гол ёздириб қўймади.

Киритилди: 06:38, 24.12.2025.
Ўқилди: 266 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.