Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Самвел Бабаян: «Жамоамизнинг салоҳияти юқори эканига ишонаман»

Баҳо:
+ | -

«Ал-Аҳли» — «Андижон» учрашуви олдидан «Ас-Сумама» стадионида ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз бош мураббийи Самвел Бабаян ва ярим ҳимоячи Дамир Темиров иштирок этдилар.

Самвел Бабаян:
— Хайрли кеч. Эртага жамоамизни жуда муҳим ўйин кутиб турибди. Яна бир бор Қатарда бўлиб турганимдан хурсандман. Бу ерда футбол учун жуда идеал шароитлар яратилган. Рақиб ҳақида нима дейишим мумкин? Биз жуда яхши жамоага қарши майдонга тушамиз. «Ал-Аҳли» — Қатар футболининг тарихи ҳисобланади. Бу клубда савияли ўйинчилар жамланган. Юлиан Дракслерни алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. У «Ал-Аҳли»даги мақоми юқори бўлган легионерлардан бири. Биз эртага кучли рақиб билан ўйнаймиз. Кўп нарсага эътибор бермай, ўз мақсадимизга эришиш учун ҳаракат қиламиз. Яқиндагина клубни қабул қилиб олдим. Жамоа бироз қийин вазиятда қолган эди. Олдимизда иккита муҳим ўйин бор эди: бири чемпионатда, иккинчиси ОЧЛ 2 мусобақасида. Биринчисини яхши бажардик, иккинчиси эса эртага бўлади. Бошчилигимда, албатта, бу вазифани ҳам бажаришга ҳаракат қиламиз. Ижобий натижага эришиб, гуруҳдан чиқишга интиламиз.

Дамир Темиров:
— Жамоамизда муҳит жуда яхши. Ҳаммамиз жанговор ҳолатда келдик. Худо хоҳласа, эртага ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Эртанги учрашувда кимлар майдонга туша олмайди?

Самвел Бабаян:
— Афсуски, бизда бир қатор йўқотишлар бор. Оилавий сабабларга кўра асосий ўйинчиларимиздан бири — Отабек Жўрақўзиев бу ўйинга кела олмади. Мавсум охирига яқин бир қатор футболчиларда жароҳатлар бор эди. Лекин иложи борича ушбу учрашувга яхши ҳолатда етиб келишга ҳаракат қилдик.

Сизнинг Қатар жамоаларига қарши ўйинлардаги натижаларингиз ижобий. Масалан, охирги марта «Навбаҳор» бош мураббийи сифатида бу ерда «Ал-Вакра»ни мағлуб этгансиз. Қатардаги ғалабали юришингизни бу сафар ҳам давом этиришингизга қай даражада ишонасиз?

Самвел Бабаян:
— Ҳа, ҳақиқатан ҳам Қатар жамоаларига қарши ўйнаш борасида тажриба етарли. 2023 йилда «Навбаҳор»ни ўзим тузгандим ва жамоа яхши натижалар кўрсатган. Ўзим жамлаганим учун ўйинчилар фалсафамизни тўлиқ тушуниб етган эди. Ҳозирги пайтга тўхталсам, мен жамоани тўрт ҳафта аввал қабул қилиб олдим. Яъни клубни қандай ҳолатда бўлса, шундайлигича қабул қилдим. Уч ҳафтадан бери биргаликда қаттиқ ишлаяпмиз. Жамоамизнинг салоҳияти юқори эканига ишонаман. Шуни айтишим мумкинки, ўтган турда ўз уйида «Аркадаг»ни мағлуб этиб, вазифани ҳал қилиш имконияти бор даражада салоҳиятли жамоа эканини кўрсатди. Жамоа билан бирга бўлиб, машғулотлар ўтказиб, клуб салоҳияти юқори эканига ишонч ҳосил қилдим. Лекин шунга қарамасдан, бу ҳолат эртанги учрашув олдидан зиммамиздан масъулиятни олиб қўймайди. Ҳозир биз янада жипслашишимиз, аввал йўл қўйилган хатоларни тўғрилашимиз ва гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 08:41, 24.12.2025.
Ўқилди: 800 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.