Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Элит ОЧЛ финал босқичи ўйинларига мезбонлик қиладиган стадионлар аниқ бўлди

Баҳо:
+ | -

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) кеча Элит ОЧЛнинг финал босқичига мезбонлик қиладиган Жидда шаҳридаги 2 та стадион номини эълон қилди. Мусобақа 2026 йил 16–25 апрель кунлари ўтказилади.

2025 йилги Элит ОЧЛ финал босқичига ҳам мезбонлик қилган "Қирол Абдуллоҳ Спортс Сити" ҳамда "Шаҳзода Абдуллоҳ ал-Файсал Спортс Сити" яна бир бор 2025/26 йилги мавсумнинг ҳал қилувчи етти учрашувини ўзида қабул қилади.

Марказлашган ушбу ўзига хос форматда Осиёнинг энг кучли саккиз клуби бир ўйинлик баҳсларда ўзаро тўқнаш келади. Чорак финал учрашувлари 16–18 апрель кунлари бўлиб ўтади, ярим финаллар 20 ва 21 апрель саналарига белгиланган, мусобақанинг ҳал қилувчи финали эса 25 апрель куни ўтказилади.

Лига босқичидан кейин икки ўйиндан иборат 1/8 финал баҳслари ўтказилади. Ғарб минтақаси учун учрашувлар 2–3 март ва 9–10 март кунлари, Шарқ минтақаси учун эса 3–4 март ва 10–11 март саналарида бўлиб ўтади. Шундан сўнг, 25 март куни мусобақада қолган саккиз клуб ўртасида қуръа ташланиб, Элит ОЧЛ финал босқичидаги жуфтликлар аниқ бўлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:57, 24.12.2025.
Ўқилди: 1344 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7558]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4258]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3334]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3283]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2855]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2399]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1690]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1631]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1576]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1519]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик