Кириш Регистрация
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол

«Насаф» августда бешта учрашув ўтказади

Баҳо:
+ | -

Якшанба куни мамлакатимизда иккинчи давра беллашувларига старт берилади. Июль ойи сўнггида мамлакат кубоги ярми финалида илк учрашувни Тошкентда “Пахтакор”га қарши ўтказган "Насаф" футболчилари бир кунлик танаффусдан кейин Қаршидаги базада иккинчи давранинг илк учрашувига тайёргарликни бошлаб юборишди.

Давралар оралиғида жамоамиз таркибини бир қатор футболчилар тарк этишди. Ярим ҳимоячи Мирзакамол Камолов ва дарвозабон Ғайрат Ҳасанов “Нефтчи” билан шартномага имзо чеккан бўлишса, ёш ярим ҳимоячи Элдор Бойматов ижара асосида мавсум якунига қадар “Қизилқум” жамоасида тўп тепиши мумкин. Шунингдек, қаршилик футбол ишқибозларига яхши таниш бўлган, мавсумни “Олмалиқ” жамоасида бошлаган Самандар Шодмонов иккинчи даврани “Насаф” ўтказади. У жамоада 8-рақам остида ҳаракат қилади.

Август ойида "Насаф" бешта расмий учрашувда майдонга чиқишади. 4 август санасида “насаф”чилар Қаршида “Гулистон” билан куч синашишса, 10 август куни сафар “Қизилқум” меҳмони бўлишади. Орадан роппа-роса бир ҳафта ўтгач, чемпионат доирасида “Насаф” Самарқандда “Динамо” билан ҳисоб-китоб қилади. 21 август куни эса Ўзбекистон кубоги ярим финалининг жавоб учрашувида “Пахтакор” қаршида меҳмон бўлади. Ушбу ўйиндан беш кун ўтиб мухлислар “Марказий” стадионда “Насаф” – “Сўғдиёна” қарама-қаршилигига гувоҳ бўлишади.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 17:40, 02.08.2013.
Ўқилди: 3378 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик