Дортмунднинг "Боруссия" клуби бош мураббийи Юрген Клопп жамоанинг янги ўйинчиси Генрих Мхитарян ҳақида фикр билдирди.
"Мхитарян нимаси биландир Синдзи Кагавани эслатади. У жуда ҳам тезкор, ўйинни яхши ўқийди, бир ўзи вазиятни ниҳоясига етказиб қўйиши мумкин бўлган топ-маҳорат эгаси.
Бунинг устига у - ажойиб йигит, у билан вақтингиз қувноқ ўтади. Арманлар билан ҳар куни ҳам гаплашавермайман, аммо ҳамма арманлар Мхитарянга ўхшаса, Арманистонга бориб улар билан дўстлашган бўлар эдим", - дейди Клопп.