Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-0 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон - Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

«Реал» учта асосий трансфер мақсадини белгилаб олди

Баҳо:
+2 | -

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Хаби Алонсо таркибни келажакка мўлжаллаб кучайтириш учун устувор деб ҳисоблаётган уч нафар футболчини аниқлади, деб хабар берди El Confidencial.

"Мадрид" қишки трансфер бозорида фаол иш олиб бормоқчи эмас. Клуб раҳбарияти аввалроқ январь ойида таркибни кучайтирмасликка қарор қилган, чунки мавжуд футболчилар қўйилган вазифаларни бажаришга қодир, деб ҳисобланмоқда. Шу билан бирга, жамоа бош мураббийи Хаби Алонсода ўрта муддатли истиқболда кучайтириш талаб этиладиган позициялар бўйича аниқ тасаввур мавжуд.

ОАВ маълумотларига кўра, мутахассиснинг рўйхатида уч нафар футболчи бор. Улардан бири — «Ливерпуль»нинг марказий ҳимоячиси Ибраима Конате бўлиб, унинг шартномаси ёзда якунига етади. Клубда футболчининг ёши, жисмоний кўрсаткичлари ва юқори даражадаги тажрибаси инобатга олинмоқда.

Шунингдек, мураббийлар штаби диққат марказида «Штутгарт» ярим ҳимоячиси Ангело Штиллер ҳам бор. Бироқ немис хавбекининг эҳтимолий трансфери «Реал» ярим ҳимоясидаги эҳтимолий ўзгаришлар билан бевосита боғлиқ. Ҳозирча бу вариант устувор ҳисобланмайди ва яқин мақсад сифатида қаралмаяпти.

Хаби Алонсо юқори баҳолайдиган учинчи футболчи — ҳужумкор ярим ҳимоячи Флориан Вирц. Мураббий уни Германияда бирга ишлаган даврларидан яхши танийди. Мадрид клубида футболчининг салоҳияти юқори баҳоланмоқда ва унинг карьерасидаги ҳозирги ҳолатга қарамасдан, келажакда қизиқиш билдирилиши мумкинлиги истисно қилинмаяпти. Айни пайтда Вирц «Ливерпуль» клубида тўп сурмоқда.

Манба: sports.kz
Киритилди: 18:24, 25.12.2025.
Ўқилди: 7725 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [6853]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5140]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3059]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби ЕЧЛ ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2888]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2862]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2135]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2099]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1418]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1309]

Эрон спорт вазири: «Бундай шароитда Эроннинг АҚШда ўтадиган ўйинларда иштирок этиш эҳтимоли жуда паст» [1179]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик