Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи 0-0 Парма
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

"Челси" "Астон Вилла"да порлаётган ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+2 | -

Лондоннинг "Челси" клуби 2026 йилнинг ёзида "Астон Вилла"ни тарк этиши мумкин бўлган ҳужумчи Морган Рожерс хизматига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда маълум қилди.

Манбага кўра, яқинда "Астон Вилла" билан янги шартнома имзолаганига қарамай, футболчининг клубни тарк этиши эҳтимоли сақланиб қолмоқда. Бир нечта етакчи жамоалар унинг ўйинларини кузатишда давом этмоқда. "Челси" Рожерс номзодини ўтган ёзда кўриб чиққан, аммо қизиқиш расмий таклиф даражасига кўтарилмаган эди. Рожерс 2026 йилнинг январида клубни тарк этмаслиги аниқ, аммо ёзги трансферлар ойнаси очилиши билан кўплаб вариантлар бўлиши мумкин.

Эътиборлиси, "Астон Вилла" АПЛнинг 17-турида "Манчестер Юнайтед" устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Морган Рожерснинг дубли жамоа учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди ва у 1998 йилдан бери Бирмингем клубининг кетма-кет иккита ўйинда камида иккита гол урган биринчи футболчисига айланди.

Киритилди: 05:46, 26.12.2025.
Ўқилди: 1240 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.