Кириш Регистрация
26/04 00:00 Атлетико 3-2 Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина 0-0 Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано 3-3 Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа 0-2 Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо 1-2 Эльче
26/04 21:00 Торино 2-2 Интер
26/04 21:30 Осасуна 2-1 Севилья
26/04 23:45 Милан 0-0 Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал 2-1 Сельта
27/04 19:00 Машъал 0-0 Бухоро
27/04 19:00 ОКМК 0-0 Локомотив
27/04 21:30 Кальяри - Аталанта
27/04 23:45 Лацио - Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед - Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол - Леванте
28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф

Португалиялик футболчи "Ал-Иттиҳод"га ўтиш арафасида турибди

Баҳо:
+ | -

"Лацио" шарафини ҳимоя қилаётган португалиялик ҳимоячи Нуну Тавареш фаолиятини "Ал-Иттиҳод" клубида давом эттириши мумкин. Саудияликлар 25 ёшли футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда ва уни қишки трансферлар даврида ўз сафига қўшиб олмоқчи. Таниқли журналист ва инсайдер Экрам Конур Х ижтимоий тармоғида Тавареш аллақачон "Ал-Иттиҳод"га ўтишга розилик берганини маълум қилди.

"Лацио" ҳимоячи учун клубдан камида 20 млн евро талаб қилмоқда, бу сумма "Ал-Иттиҳод" учун муаммо бўлмаслиги керак. Томонлар ўртасидаги музокаралар якуний босқичда ва Тавареш янги йилни янги клубида бошлашга яқин турибди.

2023 йилнинг ёзида Нуну Тавареш Лондоннинг "Арсенал" клубидан 5 миллион евро эвазига "Лацио" билан шартнома имзолади. Жорий мавсумда ҳимоячи "бургутлар" сафида 10 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Таварешнинг "бургутлар" билан шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 15 млн еврони ташкил этади.

Киритилди: 12:35, 26.12.2025.
Ўқилди: 977 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик