Кириш Регистрация
19/07 02:00 Франция 4-6 Англия
19/07 23:59 Испания - Аргентина
21/07 20:00 Бухоро - Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор - Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна - Нефтчи

"Манчестер Юнайтед" ижарадаги ярим ҳимоячисини қайтариб олди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" марказий ярим ҳимоячи Тоби Колльерни ижарадан қайтариб олди. Бу ҳақда The Athletic хабар берди.

Манбага кўра, бундай қарорга келишининг сабаби Коллернинг жароҳати бўлиб, у икки ойни ўтказиб юборади. Қайд этилишича, 21 ёшли футболчи аллақачон даволаниш учун "Вест Бромвич"дан жамоага қайтган.

Жорий мавсумда англиялик футболчи Чемпионшипда 12 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлди. Миш-мишларга кўра, Коллерга Англиянинг иккинчи дивизионидан бир нечта клублар қизиқиш билдирмоқда.

Бугун, 26 декабрь куни "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"га қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 17:35, 26.12.2025.
Ўқилди: 1710 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик