Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Санжар Асқаралиев: «Ўзимизга бўлган ишонч ортди»

Баҳо:
+ | -

“Нефтчи” жамоаси иккинчи даврага пухта тайёргарлик кўрди. Танаффусдан фойданалган клуб раҳбарияти жамоа сафини кучайтиришга ҳаракат қилишди. Жумладан, “Нефтчи” сафига иккинчи давра арафасида саккиз нафар янги ўйинчи келиб қўшилди. Иккинчи даврага тайёргарлик жараёнининг асосий қисми Тошкентда олиб борилди.

“Шўртан”га қарши кечадиган ўйиндан олдин жамоа етакчиси Санжар Асқаралиев билан қисқача суҳбатда бўлдик.

— Биринчи давра сўнггидаги ғалабалар футболчилар руҳиятини кутариб юборди. Ўзимизга бўлган ишонч ортди. Ҳозир барчанинг кайфияти аъло.  Мен ҳам қолган ўйинчилари каби “Шўртан”га қарши кечадиган ўйин ҳақида ўйлаяпман. Эртага фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. 

— Иккинчи даврага тайёргарликдан кўнглингиз тўлдими?
— Албатта. Тошкентдаги йиғин чоғида бир нечта жамоалар билан назорат учрашувларини ўтказдик ва бу ўйинлар бизга асқотди. 

— Жамоа сафига келиб қўшилган янги футболчилар борасида нималар дея оласиз?
— Жамоамиз сафига келиб қўшилган ўйинчиларнинг барчаси юқори савияли. Мураббийларимиз ҳар бир чизиқни кучайтиришга ҳаракат қилишди. Ўйлайманки, олиб борилган селекция ишлари ўз самарасини беради.

— Янги футболчилар келгач, жамоада рақобат ҳам кучайди. Энди асосий таркибда майдонга тушиш осон бўлмайди.
— Нимани назарда тутаётганингизни тушундим. Мен ҳеч қачон рақобатдан чўчиган эмасман. Бундан ташқари, кимни майдонга туширишни мураббийлар ҳал этишади. Профессионал футболчи сифатида уларнинг кўрсатмаларини бажаришга ҳаракат қиламан. “Нефтчи” ўйинчиси эканман, жамоанинг ғалабаси учун бор маҳоратимни ишга соламан.

Аброр Деҳқонов суҳбатлашди

Манба: www.fcneftchi.uz
Киритилди: 11:10, 03.08.2013.
Ўқилди: 3654 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3905]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3429]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3131]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3001]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2789]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2787]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2503]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2416]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2377]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2121]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик