"Кристал Пэлас" бош мураббийи Оливер Гласнер Премьер-лиганинг 18-туридан ўрин олган "Тоттенхэм"га қарши ўйин олдидан ОАВ вакиллари билан суҳбатлашди.
Жан-Филипп Матетанинг тиззасидаги муаммо ҳақида мураббий гапирди: "У жароҳатга қарши жуда яхши курашмоқда.
Бизда ажойиб тиббий бўлим бор. Ҳеч қандай хавф йўқ - биз ҳеч қачон таваккал қилмаймиз", – деди мураббий.













