Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

А Серия. Сафарда «Аталанта»ни енгган «Интер» пешқадамга айланди

Баҳо:
+ | -

"Интер" Италия чемпионатининг 17-турида сафарда "Аталанта"ни мағлуб этди - 1:0.

Ягона голни 65-дақиқада аргентиналик ҳужумчи Лаутаро Мартинес киритди. 35-дақиқада VAR текширувидан сўнг "Интер"нинг франциялик форварди Маркус Тюрамнинг голи инобатга олинмади (офсайд).

"Аталанта" барча турнирлардаги учта ғалабадан иборат сериясини тўхтатди. 17 ўйинда 22 очко тўплаган бергамоликлар А Серия турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда. "Интер" 16 ўйинда 36 очко тўплаб, 1-ўринга кўтарилиб олди.

Кейинги турда "Аталанта" 3 январь куни "Рома"ни қабул қилади. "Интер" 4 январь куни ўз майдонида "Болонья"га қарши баҳс олиб боради.

Аталанта - Интер - 0:1

29 декабрь, 01:00. Атлети Адзурри д'Италия (Бергамо)

Голлар: Мартинес, 65 (0:1)

Аталанта: Карнесекки, Хин, Колашинац (Самарджич, 75), Джимсити, Эдерсон, де Рон, Залевски (Бернаскони, 65), Дзаппакоста (Муса, 46), Пашалич (Сулемана, 58), Де Кетеларе, Скамакка

Интер: Зоммер, Аканджи, Бастони, Биссек, Зелиньски (Фраттези, 84), Хакан Чалханоглу, Барелла (Карлос Аугусту, 76), Димарко (Мхитарян, 76), Луис Энрике, Тюрам (Эспозито, 64), Мартинес (Диуф, 83)

Огоҳлантиришлар: Колашинац, 19. Сулемана, 80 - Бастони, 77

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 04:35, 29.12.2025.
Ўқилди: 1129 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик