Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

"Вест Хэм" мавсумда иккинчи марта мураббий алмаштириши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Вест Хэм" Нуну Эшпириту Сантуни истеъфога чиқариши мумкин. У клубда 3 ой олдин иш бошлаган эди.

Шанба куни "болғачилар" АПЛнинг 18-турида "Фулхэм"га (0:1) имкониятни бой беришди. Жамоа кетма-кет 7 ўйинда ғалаба қозона олмаяпти (3 дуранг ва 4 мағлубият) ва 18 ўйинда атиги 13 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 18-ўринни эгаллаб турибди.

talkSPORT хабарига кўра, "Вест Хэм" агар вазият яқин орада яхшиланмаса, бош мураббийни ўзгартириш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Нуну Эшпириту Санту сентябрь ойида "Вест Хэм"ни қабул қилиб олганди. У Грэм Поттер ўрнини эгаллаганди. Португалиялик мутахассис қўл остида жамоа 13 ўйинда атиги 2 ғалабага эришди.

Киритилди: 08:54, 29.12.2025.
Ўқилди: 1298 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик