Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Шахмат. Блиц бўйича ЖЧ. Умида Омонова 1-кундан сўнг 3-ўринда бормоқда, Нодирбек Абдусатторов топ-10да

Баҳо:
+ | -

Қатарнинг Доҳа шаҳрида шахматнинг блиц йўналишидаги жаҳон чемпионати бошланди. Мусобақанинг биринчи кун доирасида эркаклар 13 та, аёллар эса 10 та ўйин ўтказишди.

Аёллар турнирида Умида Омонова бугун жуда яхши натижа қайд этди. У 10 имкониятдан 8 очко тўплаган ҳолда 3-ўринда бормоқда. Иккинчи ўриндаги Александра Горячкина ҳисобида ҳам шунча очко бор. Нидерландиялик Элина Ройберс эса 8,5 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Умида 11-турда айнан Ройберсга қарши ўйнайди.

Эркаклар ўртасидаги мусобақанинг биринчи кунидан кейин ўзбекистонликлар орасида Нодирбек Абдусатторов энг яхши натижа қайд этмоқда. У 13 имкониятдан 9 очко жамғариб, 10-ўринда бормоқда. Абдусатторов эртага 14-турда ҳиндистонлик Нараянанга қарши дона суради.

Жавоҳир Синдаров эса 8,5 очко билан 25-поғонани эгаллаб турибди. Жавоҳирнинг эртанги илк баҳси арманистонлик Арам Хакобянга қарши бўлади.

Бугун Абдусатторов ва Синдаров 12-турда ўзаро тўқнаш келиб, дуранг қайд этишганини таъкидлаш лозим.

Эркаклар мусобақасида жами 19 та тур ўтказилади ва энг яхши натижа қайд этган 4 шахматчи медаллар учун курашда иштирок этади: ярим финал ва финал.

Аёллар турнирида эса 15 та турдан кейин 4 шахматчи чемпионлик ва совринли ўринлар учун кураш олиб боради.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:05, 29.12.2025.
Ўқилди: 2384 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6761]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6341]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [4031]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2454]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2407]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2074]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1988]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1915]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1843]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [1743]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик