"Ливерпуль" бош мураббийи Брендан Рожерснинг фикрича ҳужумчи Луис Суарес "Тоттенҳэм" яримҳимоячиси Гарет Бэйлдан арзон эмас.
"Ҳар бир футболчининг нархи бор, бозорга бир қиё боқсангиз кифоя.
Бэйл учун 100 миллион фунт таклиф қилишмоқда. Бэйл ва Суарес АПЛнинг ўтган мавумдаги энг яхшилари бўлишди, шунинг учун уэльслик футболчи икки баравар қиммат эмас.
Биз ўзимизнинг қилаётган ишимизга ишонамиз, шунинг учун ҳеч ким жамоани тарк этмайди. Ўйинчининг фикру-хаёли жамоа учун ўйнашга қаратилган бўлишини хоҳлаймиз", - дейди Рожерс.