"Наполи" бош мураббийи Рафаэль Бенитес "Арсенал" билан бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувидан (2:2) сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.
"Жамоа яхши ўйин ўтказди, нималарга қодирлигини кўрсатди, бу жуда сифатли ўйин бўлди.
Рейна - топ-дарвозабон, у бошқа янги келиб қўшилганлар билан жамоа ўйинини кучайтиради.
"Арсенал" прессинг қилган вақти биз тўпни назорат қила олмадик, айниқса иккинчи бўлимда.
Клуб ўсишни кўзда тутган, шунинг учун ўйинимизни кучайтиришимиз керак. Биз ҳозирданоқ Италиянинг етакчи клубларидан бири ҳисобланамиз, энди бу мавқеимизни Европада ҳам кўрсатишимиз керак", - дейди Бенитес.