Кириш Регистрация
20/01 00:45 Лацио 0-3 Комо
20/01 01:00 Эльче 2-2 Севилья
20/01 01:00 Брайтон 1-1 Борнмут
20/01 20:30 Қайрат 1-4 Брюгге
20/01 22:45 Буде-Глимт 3-1 Манчестер Сити
21/01 00:52 Копенгаген - Наполи
21/01 01:00 Интер - Арсенал
21/01 01:00 Вильярреал - Аякс
21/01 01:00 Олимпиакос - Байер
21/01 01:00 Реал Мадрид - Монако
21/01 01:00 Спортинг - ПСЖ
21/01 01:00 Тоттенхэм - Боруссия Д
21/01 01:00 Вильярреал - Аякс
21/01 22:45 Қорабоғ - Айнтрахт Ф
21/01 22:45 Галатасарой - Атлетико
22/01 01:00 Бавария - Юнион
22/01 01:00 Марсель - Ливерпуль
22/01 01:00 Ньюкасл - ПСВ
22/01 01:00 Славия - Барселона
22/01 01:00 Челси - Пафос
22/01 01:00 Ювентус - Бенфика
22/01 01:00 Аталанта - Атлетик Бильбао

Расман. Миралем Пьянич футболчилик фаолиятини якунлади

Баҳо:
+ | -

Босния ва Герцеговина терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич футболчилик фаолиятини якунлаганини расман тасдиқлади.

“Мен фаолиятимни якунладим. Ҳозир фарзандим билан вақт ўтказяпман, оталикдан завқ оляпман”, деди Пьянич Tuttosport нашрига берган интервьюсида.

Ноябрь ойида Tuttomercatoweb нашри Пьянич фаолиятини тугатиши, бироқ футбол соҳасида бошқа иш қилиши ҳақида хабар берган эди. Манбага кўра, босниялик ярим ҳимоячи футбол агенти лицензиясини олиш учун ўқимоқда.

Пьянич фаолиятидаги сўнгги клуб Москванинг “ЦСКА” жамоаси бўлди. У 2024 йил сентябридан 2025 йил июнигача “армиячилар” сафида тўп суриб, барча мусобақаларда 25 та учрашувда иштирок этди. “ЦСКА” билан бирга Россия Кубогини қўлга киритди ва мамлакат чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди.

Миралем Пьянич ҳозир 35 ёшда. У фаолияти давомида Франциянинг “Мец” ва “Лион”, Италиянинг “Рома” ва “Ювентус”, Испаниянинг “Барселона” ҳамда Туркиянинг “Бешиктош” клубларида ҳам тўп сурган. У “Ювентус” сафида тўрт бор Италия чемпиони, икки марта Италия Кубоги ва бир марта Суперкубок соҳибига айланган. “Барселона” билан эса Испания Кубогини қўлга киритган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:43, 31.12.2025.
Ўқилди: 1375 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.