"Манчестер Юнайтед" ижтимоий тармоқларда пост қолдирди. Клуб собиқ мураббийи Алекс Фергюсонни туғилган куни билан табриклади.
"Сэр Алекс Фергюсонни 84 ёш билан табриклаймиз," - дейилади "қизил иблислар" хабарида.
Алекс Фергюсон 1986-2013 йилларда "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи лавозимида ишлаган. Айнан 2013 йилда "қизил иблислар" сўнгги бор Англия чемпиони бўлганди.













