Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Модрич: «Месси ёки Роналду?» деган савол менга ёқмайди, аммо Криштиану менга яқинроқ

Баҳо:
+ | -

«Милан» ярим ҳимоячиси Лука Модрич «Месси ёки Роналду?» деган саволни ёқтирмаслигини айтди, шунингдек, ҳозирда «Ан-Наср» сафида тўп сураётган, ўзининг собиқ жамоадоши — ҳужумчи Криштиану Роналдунинг инсон сифатидаги фазилатлари ҳақида фикр билдирди.

— Месси ёки Криштиану Роналду?
— Бу савол менга ёқмайди. Улар бутун бир даврни белгилаб берган футболчилар. Менга Криштиану яқинроқ, чунки у билан бирга ўйнаганман, «Реал»да жамоадошим бўлган. Ишонч билан айта оламан: у нафақат буюк футболчи, балки ажойиб инсон ҳам. Одамлар буни билмаслиги мумкин, аммо унинг қалби жуда кенг, у доим ёрдам беришга тайёр. У жуда содда, оддий инсон.

— Месси-чи?
— Уни инсон сифатида яхши билмайман, аммо у ҳам ажойиб эканига шубҳам йўқ. Футболчи сифатида у бениҳоя зўр, — дея Модричнинг сўзларини "Corriere della Sera" келтиради.

Манба: championat.com
Киритилди: 21:07, 31.12.2025.
Ўқилди: 2168 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик