«Динамо» ПФК матбуот хизмати 18 йиллик анъанасини давом эттириб, 2025 йилги мавсум якунларига кўра мухлислар ўртасида сўровнома ўтказиб, жамоанинг 2025 йилдаги энг яхши ўйинчиси номини аниқлади.
Овоз бериш якунларига кўра, Суперлигада жамоа тўпурари бўлган Анваржон Ҳожимирзаев энг кўп овоз билан «Динамо» жамоасининг 2025 йилдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди. У сўровноманинг якуний қисмида 53 фоиз овоз тўплаб, 47 фоиз овоз олган Ратиниони ортда қолдирди ва кетма-кет иккинчи йил бу борада тенгсиз бўлди.
Маълумот учун, 2007 йилдан буён мавсум якунларига кўра, «Динамо»да «йил ўйинчиси» аниқланиб келинмоқда. Барча лауреатлар билан танишинг:
«Динамо»нинг «йил футболчиси» номинацияси ғолиблари:
2007 йил – Фарҳод Тожиев
2008 йил – Илёс Қурбонов
2009 йил – Баҳодир Насимов
2010 йил – Илҳом Юнусов
2011 йил – [Дэвид Ония]
2012 йил – Иван Нагаев
2013 йил – Андрей Мельничук
2014 йил – Андрей Мельничук.
2015 йил – Камолиддин Мурзоев.
2016 йил – Амиржон Сафаров.
2017 йил – Жасур Азимов.
2018 йил – Акмал Холмуродов.
2019 йил – Ботирали Эргашев
2020 йил – Дамир Темиров
2021 йил – Шоҳрухбек Абдураҳмонов
2022 йил – Марат Бикмаев
2023 йил – Кожо Жоэл
2024 йил – Анваржон Ҳожимирзаев
2025 йил – Анваржон Ҳожимирзаев













