Кириш Регистрация
06/03 01:00 Тоттенхэм 1-3 Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор 1-2 Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна 0-2 Насаф
06/03 19:30 Хоразм 1-0 ОКМК
07/03 00:45 Наполи 2-1 Торино
07/03 01:00 Сельта 1-2 Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна - Мальорка
07/03 19:00 Кальяри - Комо
07/03 20:15 Леванте - Жирона
07/03 22:00 Аталанта - Удинезе
07/03 22:30 Атлетико - Реал Сосьедад
08/03 00:45 Ювентус - Пиза
08/03 01:00 Атлетик Бильбао - Барселона
08/03 16:30 Лечче - Кремонезе
08/03 18:00 Вильярреал - Эльче
08/03 19:00 Болонья - Верона
08/03 19:00 Фиорентина - Парма
08/03 20:15 Хетафе - Бетис
08/03 22:00 Женоа - Рома
08/03 22:30 Севилья - Райо Вальекано

"Астон Вилла"нинг Чемпионлар лигасига чиқиши "Челси"нинг зарарига ишлаши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Астон Вилла" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Морган Рожерс "Челси"нинг устувор трансфер мақсадлари рўйхатидан ўрин олган. Агар "ҳеч қандай жиддий нарса" рўй бермаса, Бирмингем клуби 23 ёшли хавбекни сотишга мажбур бўлади. Бу ҳақда Caught Offside хабар бермоқда.

Манбага кўра, Рожерснинг Лондон жамоасига ўтишига "Астон Вилла"нинг Чемпионлар лигасига чиқиши тўсқинлик қилиши мумкин. Бу клубнинг иқтисодий позициясини кучайтиради ва англиялик футболчини яна бир муддат Унаи Эмери жамоасида қолишга кўндириши мумкин.

Жорий мавсум Рожерс барча мусобақаларда 24та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 5та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2031 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 70 млн еврони ташкил этади.

Киритилди: 13:56, 03.01.2026.
Ўқилди: 747 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.