Кириш Регистрация

Алексис Санчес Бразилия клубига ўтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Севилья" ҳужумчиси Алексис Санчесга "Интернасьонал" қизиқиш билдирмоқда. Бразилия клуби футболчига икки йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр, деб хабар бермоқда журналист Экрем Конур ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Бразилия ва Испания клублари ўртасида музокаралар давом этмоқда, аммо ҳали келишувга эришилгани йўқ. Ҳужумчининг ўзи Бразилияга кўчиб ўтишга тайёр. Ҳужумчининг "Севилья" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Жорий мавсумда Санчес испан клуби сафида барча мусобақаларда 14 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Футболчи бунгача "Барселона", "Арсенал", "Манчестер Юнайтед" ва "Интер" клубларида тўп тепган.

Киритилди: 23:42, 03.01.2026.
Ўқилди: 687 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик