Кириш Регистрация

Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг асосий муаммоларидан бирини айтди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим "Лидс"га қарши ўйин олдидан жамоанинг ҳужумдаги қийинчиликларини изоҳлади.

"Товуслар"га қарши баҳс якшанба куни бўлиб ўтади, ўйин Тошкент вақти билан соат 17:30да бошланади. Ўтган учрашувда "қизил иблислар" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни мағлуб эта олмаганди (1:1).

"Бруну, Мбеумо ва Диалло бошқа ўйинчиларимизга қараганда кўпроқ голли вазиятлар яратишди. Ҳар қандай жамоа бу уч ўйинчисини йўқотса, қийинчиликларга дуч келиши табиий. Энди эса уларга Маунт ҳам қўшилди," - дея таъкидлади Аморим матбуот анжуманида.

"Манчестер Юнайтед" Премьер-лига 19-туридан кейин 30 очко билан турнир жадвалида олтинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 13:16, 04.01.2026.
Ўқилди: 865 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7257]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3529]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3345]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3084]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2329]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2219]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2179]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2157]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2059]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2055]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик