Кириш Регистрация
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити

"Челси" "Ньюкасл" етакчиларидан бирини нишонга олди

Баҳо:
+ | -

"Челси" клуби "Ньюкасл"нинг 25 ёшли ярим ҳимоячиси Сандро Тонали хизматига қизиқиш билдирмоқда. Лондон клуби Англия чемпионати даражасида синалган ярим ҳимоячилар бозорини таҳлил қилмоқда. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, "кўклар" Тоналини жорий қишда эмас, балки келаси ёзда сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Клуб италиялик футболчини сақлаб қолишга умид қилмоқда ва у 10 ойлик дисквалификациядан сўнг уни қўллаб-қувватлаган клубга содиқлик кўрсатиши керак, деб ҳисобламоқда.

Жорий мавсумда Тонали барча мусобақаларда 24 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг нархи 75 млн еврони ташкил этади.

Киритилди: 14:39, 04.01.2026.
Ўқилди: 858 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик