Кириш Регистрация
05/01 00:45 Интер 3-1 Болонья
05/01 01:00 Реал Сосьедад 1-1 Атлетико
06/01 19:00 Пиза 0-3 Комо
06/01 22:00 Лечче - Рома
07/01 00:45 Сассуоло - Ювентус
07/01 01:00 Вест Хэм - Ноттингем Форест
07/01 22:30 Болонья - Аталанта
07/01 22:30 Наполи - Верона

Гарсия Винисиусни ортда қолдириб, Алонсо даврида "Реал"нинг иккинчи тўпурарига айланди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Гонсало Гарсия Ла Лига 19-туридан ўрин олган "Бетис"га (5:1) қарши ўйинда хет-трик қайд этди.

Испаниялик футболчи 20, 50 ва 82-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилди. 21 ёшли футболчининг ҳисобида Хаби Алонсо бош мураббий этиб тайинланганидан бери "қаймоқранглилар" сафида еттита гол бор - бу Килиан Мбаппедан (30) кейинги иккинчи кўрсаткич. Ёш ҳужумчи майдонда анча кўп вақт ўтказадиган юлдузлар Винисиус Жуниор ва Жуд Беллингемни (олтитадан) ортда қолдирди.

"Бетис"га қарши ўйиндаги голлар Гарсия учун жорий мавсумдаги дастлабки голлар бўлди, яна тўртта гол ёзда бўлиб ўтган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига тўғри келди.

Алонсо июнь ойи бошида "Реал" бошқарувида Карло Анчелотти ўрнини эгаллаганди.

Киритилди: 10:06, 05.01.2026.
Ўқилди: 916 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.