"Бухоро" "Пахтакор" учун бироз ноқулай рақибга айланиб қолмоқда. Ҳар холда, биринчи давра сўнгида Бухородаги муваффақиятсизлик ва бугунги Тошкентдаги қийинчилик билан эришилган ғалаба шундай хулоса чиқаришимизга асос бермоқда.
Албатта, ўйиннинг умумий бориши, кутилганидек, "Пахтакор" назоратида бўлди. 15-дақиқадаёқ меҳмонлар жуда қийин вазиятда қолгандилар. "Бухоро" дарвозабони Ботир Носиров Игорь Сергеевни йиқитди. Ҳакам дарвозабонни майдондан четлатди; белгиланган пенальтидан Кахи Махарадзе унумли фойдаланди - 1:0.
Шунга ўхшаш вазият майдоннинг шу қисмида иккинчи бўлимда ҳам такрорланди. Энди "Пахтакор" дарвозабони "Пахтакор"нинг собиқ япониялик легионерини йиқилишига сабаб бўлди. Аммо, аввалгисидан фарқли, ҳакам чўнтагидан "қизил" эмас, "сариқ" рангли карточка чиқарди. Баҳодир Пардаевнинг 11 метрлик нуқтадан берган зарбаси "Пахтакор" дарвозасидан ўрин олди - 1:1.
Кўп ўтмай мезбонлар яна ҳисобда олдинга чиқиб олдилар. Жаримадан амалга оширилган зарбани "Бухоро" дарвозабони эгаллай олмади. Тўпни эгаллаб олган Игорь Сергеев мўлжалда адашмади. Шу ҳисоб ўйин охирига қадар ўзгармай қолди.
Ушбу натижадан кейин иккала жамоанинг ҳам турнир жадвалидаги ўрни ўзгармайдиган бўлди.
ОЛИЙ ЛИГА - 2013. 14-ТУР.
"ПАХТАКОР" - "БУХОРО" - 2:1 (1:0)
Голлар: К.Махарадзе (20, пенальти), И.Сергеев (65) - Б.Пардаев (59, пенальти).
"Пахтакор": Лобанов, Мерзляков, Козак, Миладинович, Исматуллаев (Искандаров, 15), Махарадзе, Шарофетдинов (Қиличев, 66), Оганесян (Солиев, 55), Махситалиев, Каримов, Сергеев.
"Бухоро": Носиров, Шибамура, Ония, Николаев, Маҳмудов (Шодиев, 51), Саноев, Нарзуллаев (Ҳожиакбаров, 79), Рижко, Ильин, Валижонов (Шабанов, 18), Пардаев.
Огоҳлантиришлар: Каримов (56), Лобанов (58) - Валижонов (10).
Четлатиш: Б.Носиров (15, "Бухоро).
Ҳакамлар: О.Толибжонов, М.Маҳмудов, Р.Ғафуров, Ш.Ҳакимов.
Назоратчи: И.Нехочин (Наманган).