Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

«Насаф» «Локо»га етиб олди

Баҳо:
+ | -

Бугун мамлакатимиздаги бир қатор стадионларда Олий лиганинг 2-давра беллашувларига старт берилди. Чемпионатнинг совринли ўринлари учун кураш олиб бораётган Қашқадарёнинг бош жамоаси "Насаф" бугун ўз майдонида "Гулистон" жамоаси билан куч синашди.

Рўзиқул Бердиев шогирдлари биринчи давранинг сўнгги турида Сирдарёдан йирик ғалаба билан қайтишганди. Бу сафар ҳам улар тезкор гол уриб олиш мақсадида олдинга интилишди. Зоҳид Абдуллаев 2та қулай имкониятдан фойдалана олмади. Жарима тўплари устаси ҳисобланган Геворкяннинг 25 метрлардан йўллаган зарбасига эса бироз аниқлик етишмади.

Ўйиннинг 33-дақиқасига келиб меҳмонлар майдонда 10 киши бўлиб қолишди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳимоячиси Тоҳир Шамшиддинов "Насаф" футболчиси Фарруҳ Сайфиевга нисбатан ўта қўпол муносабатда бўлгани учун бош ҳакам томонидан қизил карточка кўрсатилди.

Қаршиликлар сон жиҳатдан устунликдан иккинчи бўлимда тўлақонли фойдаланишди. Ўйиннинг 54-дақиқасида Азамат Алланиязов ҳисобни очди. Ўйиннинг сўнгги қисмида эса "аждарлар" 2 дақиқа 2та тўп киритиб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келишди. Артур Геворкян ва Зоҳид Абдуллаев рақиб дарвозасини ишғол қилишди.

Ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида эса захирадан майдонга тушган Сергей Рекун битта жавоб тўпини киритиб, "Гулистон"ни йирик мағлубиятдан қутқариб қолди.
   
ОЛИЙ ЛИГА-2013. 14-ТУР
"НАСАФ" - "ГУЛИСТОН" - 3:1 (0:0)
Голлар: Азамат Алланиёзов (54), Артур Геворкян (78), Зоҳид Абдуллаев (79) — Сергей Рекун (85)
Огоҳлантиришлар: Шуҳрат Муҳаммадиев (69),
Четлатиш: Тоҳир Шамшитдинов (33)
"Насаф": Элдорбек Суюнов, Ҳамза Каримов, Ботир Қораев, Зоҳид Абдуллаев (Суҳроб Неъматов 83), Артур Геворкян (с), Эркин Бойдуллаев, Илҳом Юнусов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Мақсуд Каримов, Фарруҳ Сайфиев, Азамат Алланиязов (Илҳом Шомуродов 61).
"Гулистон": Дониёр Усмонов, Акбар Саттаев, Раббим Ҳасанов, Хуршид Йўлдошев (Сергей Рекун 72), Бобуржон Акбаров, Тоҳир Шамшитдинов, Сарвар Жўраев, Элёр Жаҳонов (Нодирбек Тешабоев 60), Мўйдин Мамазулумов, Константин Боев (Миржалол Қурбонов 38), Илёс Хайров.
Ҳакамлар: Б.Намозов, Р.Фозилов, Б.Баҳромов
Назоратчи: Дмитрий Роман.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:34, 04.08.2013.
Ўқилди: 3813 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.