Кириш Регистрация
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой 1-0 Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон 0-0 Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив 0-0 Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро 1-1 Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт - Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ - Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид - Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

“Арсенал” АПЛ чемпионлиги учун асосий даъвогар — Opta

Баҳо:
+ | -

Opta статистик портали Англия Премьер Лигасининг 2025/2026-йилги мавсуми 20-туридан сўнг жамоаларнинг чемпионлик учун имкониятларини қайта ҳисоблади. Унга кўра, айни вақтда турнир жадвалида пешқадам бўлиб турган “Арсенал”нинг чемпионлик эҳтимоли 86,15 фоизни ташкил этмоқда.

Жамоаларнинг АПЛ чемпионлиги учун имкониятлари (20-турдан сўнг):

1. “Арсенал” — 86,15 %
2. “Манчестер Сити” — 9,84 %
3. “Астон Вилла” — 3,93 %
4. “Ливерпуль” — 0,07 %
5. “Челси” — 0,01 %

Айни вақтда АПЛ турнир жадвалида “Арсенал” 48 очко билан етакчилик қилмоқда. Ундан кейинги ўринларда “Манчестер Сити” (42), “Астон Вилла” (42), “Ливерпуль” (34) ва “Челси” (31) жойлашган.

Аввалроқ, Transfermarkt нашри энг қиммат таркибга эга клублар рўйхатини эълон қилган эди. Унга кўра, энг қиммат таркиб “Реал Мадрид” жамоасига тегишли бўлиб, “Қироллик клуби” асосий жамоаси футболчиларининг умумий қиймати 1,38 миллиард еврони ташкил этади. Кейинги ўринларда жорий мавсум АПЛ етакчиси “Арсенал” (1,29 млрд евро), шунингдек “Манчестер Сити” ва “ПСЖ” (1,19 млрд евро) клублари қайд этилган.

Маълумот учун, турнир АПЛ номини олган даврдан буён (1992 йил) “Манчестер Юнайтед” энг кўп чемпионликни қўлга киритган — 13 марта. Кейинги ўринларда “Манчестер Сити” (8 марта), “Челси” (5 марта), “Арсенал” (3 марта), “Ливерпуль” (2 марта), “Блекбурн” (1 марта) ва “Лестер” (1 марта) қайд этилган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:48, 07.01.2026.
Ўқилди: 1987 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.