Кириш Регистрация

Бразилия клуби «Зенит» футболчисини 27+3 миллион еврога сотиб олди

Баҳо:
+ | -

"Зенит" ярим ҳимоячи Жерсоннинг "Крузейро"га ўтганини эълон қилди.

"Жерсон фаолиятини Бразилияда давом эттиради. "Зенит" ва "Крузейро" футбол клублари ярим ҳимоячининг трансфери бўйича келишувга эришди.

"Кўк-оқ-кўклар" Жерсонга миннатдорчилик билдиради ва кейинги фаолиятида омад тилайди," - дейилади Россия клуби хабарида.

Аввалроқ, трансфер қиймати 27 миллион еврони ташкил этиши маълум бўлганди. Яна 3 млн петербургликларга бонус сифатида тўланиши мумкин. 28 ёшли хавбекнинг "Зенит"дан трансфери Жанубий Америка учун рекорд бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Жерсон 2025 йилнинг ёзида "Фламенго"дан 25 млн евро эвазига "Зенит"га ўтган эди.

Киритилди: 23:39, 10.01.2026.
Ўқилди: 1064 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.