Кириш Регистрация

«Тоттенхэм» устози навбатдаги мағлубиятдан сўнг клубнинг қўллаб-қувватлаши ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

"Тоттенхэм" бош мураббийи Томас Франк навбатдаги салбий натижадан кейин клубни қўллаб-қувватлаш ҳақидаги саволга жавоб берди. "Шпорлар" ўз майдонида "Астон Вилла"га ютқазиб (1:2), Англия кубогини тарк этишди.

"Мен клубнинг қўллаб-қувватлашини тўлиқ ҳис қиляпман. Бунга шубҳа йўқ. Албатта, бугунги натижадан, бундан яхши натижага эриша олмаганимиздан ҳафсаламиз пир бўлди. Биз яхшироқ ўйнашимиз, яхши ўйинлар ўтказишимиз ва олдинга интилишимиз керак," - деди Франк BBC Match of the Day нашрига.

Эслатиб ўтамиз, "Тоттенхем" Премер-лига жадвалида 14-ўринда бормоқда.

Киритилди: 05:07, 11.01.2026.
Ўқилди: 743 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.