Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Ҳаким Фузайлов: «Дуранг — биз учун ижобий натижа»

Баҳо:
+ | -

«Локомотив» - «Бунёдкор» ўйинидан кейинги матбуот анжуманида иккинчи қисмида "темирйўлчилар" бош мураббийи Ҳаким Фузайлов иштирок этди.

— Ўйин оғир кечди. Чемпионат пешқадамига қарши ўйнадик. Асосий таркибнинг икки нафар футболчиси — Фарҳод Тожиев ва Ислом Иномовнинг йўқлиги сезилди. Ёшлар футболчилар уларнинг ўрнини босишга қийналишди. Ёш фтуболчиларимиз бундай савияда ўйнашга ҳали тайёр эмас. Биринчи бўлимда "Бунёдкор" бизга нисбатан устунлик қилди. Иккинчи бўлимда эса вазиятни ўнглашга ҳаракат қилдик. Дуранг — биз учун қувонарли натижа. Чемпионатда интригани сақлаб қолдик. Аста-секин ўйинни кучайтириб борамиз.

— Сардор Раҳмонов ўйинидан қониқиш ҳосил қилдингизми?
— "Олмалиқ"дан яхши савиядаги марказий ҳимоячи Евгений Гоголни сотиб олдик. Ёшлар терма жамоасиинг бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев билан маслаҳатлашган ҳолда, Сардор Раҳмоновни ўнг қанот ҳимоясига қўйдик. Боиси, у аввал шу жойда ўйнаган экан. "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Жасур Ҳасановга қарши ўйнаш осон бўлмайди. У юқори савиядаги футболчи ҳисобланади. Сардор бугун қўпол хатога йўл қўйгани йўқ. Шубҳасиз, у иқтидорли футболчи. Унинг келажаги ҳали олдинда.

— Айнан Раҳмонов ўрнига Иброҳим Раҳимовни туширганингиздан кейин Жасур Ҳасанов ўша қанотдан ҳужум уюштирди ва натижада гол юзага келди...
— Футболда бунақаси учраб туради. "Бунёдкор" бундан эртароқ ҳам гол уриши мумкин эди. Чунки, Ҳасанов чап қанотдан кўплаб узатмаларни амалга ошираётганди. Иброҳим Раҳимов ҳам, афсуски, ўша вазиятда бироз ухлаб қолди. Бугун захира ўриндиғимиз тор эди. Рақиб қаноти кучли эканини билардик.

— Иккинчи бўлимда яна бир ҳужумни майдонга тушириб, рақибни янада ўз жарима майдончасига суришни режалаштирмадингизми?
— Биз айнан шуни амалга оширдик. Шадрин жароҳати туфайли узоқ вақт давомида майдонга туша олмади. Ўйин давомида 3 нафар ҳимоячини қолдириб, ҳужумчилар сонини ҳам оширишимиз мумкин эди. Лекин иш бунчага етиб бормади.

— Назаримизда, Иван Нагаевда ўзига бўлган ишонч етишмаётгандек...
— Ҳа, унга ишонч етишмаяпти. Нагаев биринчи давра давомида етарли ўйин амалиётига эга бўлмади. Замонавий футболда тезкорликнинг ўзи камлик қилади, ишонч ҳам керак. У шундай ўйнашда давом этса, у ҳали голлар уради.

— Виктор Карпенко иккинчи бўлимнинг охирида захирадан майдонга тушмоқда. Унинг формаси яхши эмасми?
— Бундай савиядаги рақибга қарши ўйинда кўпроқ "қора" ишларни амалга оширадиган футболчилар керак бўлади. Шунинг учун марказда Александр Оникага кўпроқ ишонч билдирдим. Карпенконинг ҳозирги ҳолати эса 20 дақиқадан ортиқ ўйнашга имкон бермайди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:39, 05.08.2013.
Ўқилди: 3354 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.