Кириш Регистрация

Деку Рэшфорднинг агенти билан учрашди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" спорт директори Деку Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида Маркус Рэшфорднинг агенти билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Испаниянинг Sport нашри саҳифаларидаги хабарда айтилган. Учрашув Испания Суперкубоги вақтида "кўк-анорранглилар" жойлашган меҳмонхонада бўлиб ўтди.

Манбага кўра, учрашув "норасмий ва ахборот характерига эга бўлган". Клуб томонидан Рэшфорднинг ижарадаги ўйинларидан яхши таассуротлар олгани тасдиқланди.

Шу билан бирга, таъкидланишича, "Барселона" Рэшфорд бўйича якуний қарорга келишга шошилмаяпти. Каталония клуби бундай қарорга келишга ҳали эрта деб ҳисобламоқда. "Кўк-анорранглилар" 28 ёшли Рэшфордни "Манчестер Юнайтед"дан 30 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Киритилди: 17:27, 11.01.2026.
Ўқилди: 881 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5236]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4974]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [4569]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4485]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4203]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3374]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3218]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [3121]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2706]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2704]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик