Кириш Регистрация

Энрике Дембеле билан боғлиқ саволга жавоб беришдан бош тортди

Баҳо:
+ | -

Яқинда матбуотда Усмон Дембеле "ПСЖ" билан шартномасини узайтиришдан бош тортгани ва анча юқори маош талаб қилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Парижликлар бош мураббийи Луис Энрике бу янгиликка матбуот анжуманида жавоб берди. Дембеле билан шартнома бўйича юзага келиши мумкин бўлган муаммо ҳақида сўралганда, Энрике бир неча сония жим турди ва журналистларни раҳбарият билан боғланишга ундади.

"Бу спорт директорига берилган савол. Сиз Луиш Кампуш билан гаплашиб, ундан билиб олишингиз мумкин", деди Энрике.

Киритилди: 19:46, 11.01.2026.
Ўқилди: 770 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.