"Барселона" президенти Жоан Лапорта дарвозабон Марк-Андре тер Штеген билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди.
"Тер Штегеннинг биз билан шартномаси бор ва у ўз ишини аъло даражада бажармоқда. Дарвозабон позицияси бизда ёпиқ - шундай бўлиши керак. Тер Штеген мамнун бўлса, биз билан қолади," - деди Лапорта RAC1’га берган интервьюсида.













