Кириш Регистрация
15/09 00:00 Вильярреал 1-2 Бетис
15/09 00:00 Лидс 4-1 Ньюкасл
15/09 15:00 Тэжон Хана Ситизен 1-0 Кёто Санга
15/09 15:00 Гамба Осака 4-1 Конган Ханой
15/09 15:00 Кашима Антлерс 7-1 Ньюкасл Жетс
15/09 15:00 Ратчабури 4-6 Шангхай Порт
15/09 17:15 Бейжинг Гуоан 3-1 Поханг Стилерс
15/09 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-1 Бурирам Юнайтед
15/09 21:00 Ал-Айн 4-0 Ан-Наср (СА)
15/09 22:00 Райо Вальекано 2-1 Эспаньол
15/09 23:00 Алавес 0-1 Валенсия
15/09 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ғарафа
16/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Мадрид
16/09 15:00 Чонбук Моторс - Кашива Рейсол
16/09 17:15 Порт - Виссел Кобе

Слот: «Урган голларимиздан қониқдим — улар жуда чиройли чиқди»

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» жамоаси бош мураббийи Арне Слот Англия Кубогининг 3-босқичида «Барнсли» устидан қозонилган 4:1 ҳисобидаги ғалаба ҳақида фикр билдирди.

Ўйин ҳақида:

«Урган голларимиздан қониқдим — улар жуда чиройли чиқди. Лекин ўйин керагидан ортиқ вақт давомида жуда кескин бўлиб қолди, деб ўйлайман. Чунки 2:0 ҳисобида олдинда бораётган пайтимизда ўтказиб юборилган гол охирги 5–10 дақиқагача ўйинни биз учун қийинлаштирди. Шундай экан, ҳа — чиройли голлар бўлди, аммо тўпга эгалик қилган ҳолда яратилган вазиятлар етарли эмас эди».

Собослаининг хатоси ҳақида:

«Менимча, бундай ҳаракатни Англия Кубоги ёки Англия Лигаси Кубоги ўйинида ҳам, ўртоқлик учрашувида ҳам, ҳатто машғулотда ҳам қилиш тўғри эмас. Бу жуда ғалати қарор, ва менинг ҳам бу борада ўз фикрим бор, аммо уни ўзимда қолдириб, Доминик билан алоҳида муҳокама қилишни афзал кўраман».

Захирадан майдонга тушган Виртцнинг ўйини ҳақида:

«У ярим соатга яқин майдонга тушиб, гол урди, голли узатма берди ва яна бир нечта яхши вазиятлар яратди. Албатта, у жамоага ижодкорлик олиб кирганини айтиш мумкин. Бугун бизга айнан шу керак эди», — деди Слот.

Киритилди: 06:04, 13.01.2026.
Ўқилди: 750 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик