«Бавария» расмий сайтида ҳимоячи сафдан чиққани ҳақида хабар пайдо бўлди. Йосип Станишич шифохонага тушди — Хорватия терма жамоаси футболчисида тўпиқ бўғимида жароҳат аниқланди.
Станишич жамоанинг «Вольфсбург»га қарши Бундеслига учрашувида жароҳатланди. Мюнхенликлар ушбу ўйинни 8:1 ҳисобида ғалаба билан якунлашди. Ҳимоянинг барча позицияларида ўйнай оладиган Станишичнинг тикланиш муддати ҳақида «Бавария» ҳозирча маълумот бермаяпти.
Жорий мавсумда Йосип Станишич 19 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатма қилди.













