Мюнхеннинг "Бавария" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Шварц-Вайсс Реден" клуби билан Германия кубогининг 1/32 финал учрашувидан сўнг (5:0) жамоаси олдида турган вазифалар ҳақида гапириб ўтди.
"Мен супер-мураббий эмасман, шунчаки яхши мутахассисман холос. Эндигина 42га кирдим, мураббийликда ҳам бор-йўғи 5 йиллик тажрибам бор. Ҳали кўп ўрганишим керак.
Ўтган мавсумдаги натижалардан кейин клуб бу мавсум ҳам ўзини кўрсатиши кераклигини тушуниб турибман. Балки, одамлар бизни ҳар ўйинда 7:0 ҳисобида ғалаба қозонишимизни ўйлаётгандирлар. Албатта, бу имконсиз. Биз рақибимизни ортда қолдирдик ва бу муҳим. Ахир Бундеслиганинг 4 жамоаси турнирни ушбу босқичда тарк этди-ку", деди Гвардиола.