Кириш Регистрация

Аёллар футболи: «Металлург» «Динамо»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Аёллар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати 1-тур учрашувлари давом этмоқда.

5 август, душанба куни аёллар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати 1-тури доирасида Бекободда «Металлург» ва «Динамо» жамоалари ўртасидаги ўйни бўлиб ўтди. Ўйин давомида Мая Назарова, Нораста Тошбоева, Моҳинур Икромованинг голлари ва Нозима Камолтоеванинг дубли бекободликларга йирик ҳисобдаги ғалабани келтирди.

Қайд этиш жоиз, самарқандликларга қарши ўйинда Нозима Камолтоева икки марта пенальти тепиш имконига эга бўлди, бироқ биринчи бўлимдаги уриниш омадсиз чиқди.

Эслатиб ўтамиз, аёллар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати 2-босқич ўйинлари 3 август куни старт олди. 1-тур доирсидаги яна икки ўйин 16 август куни бўлиб ўтади. 7 август куни эса 2-тур ўйинлари старт олади.

Аёллар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати
Олий Лига, 1-тур учрашуви
5 август, душанба
«Металлург» (Бекобод) – «Динамо» (Самарқанд) 5:0 (2:0). 526 томошабин.
Ҳакамлар: А. Сидорова, У. Охунжонов, К. Середа, Р. Нугманов.
Назоратчи: О. Дачев.
Голлар: М. Назарова (24), Н. Тошбоева (45), М. Икромова (55), Н. Камолтоева (65, пенальти, 89).
Амалга оширилмаган пенальти: Н. Камолтоева (36, дарвозабон).

Бунгача ўтказилган ўйинлар натижалари ва кейинги ўйинлар тақвими
Олий Лига, 1-тур учрашувлари
3 август, шанба
«Бухоро» (Бухоро) – «Тўмарис» (Урганч) 2:0 (2:0). 73 томошабин.
Ҳакамлар: Е. Закутилин, Р. Маҳмудов, И. Зоитов, Ф. Усмонов.
Назоратчи: Мухторов Х.
Голлар: Қ. Шиманова (2, 17).
Огоҳлантириш: Д. Ҳамидова (55, «Бухоро»).

«Кизилкумочка» (Зарафшон) – «Шўртан-Lady» (Ғузор) 0:2 (0:1). 1952 томошабин.
Ҳакамлар: Ш. Ражабов, К. Середа, Ш. Шаропов, М. Шарипов.
Голлар: Э. Шарипова (17), С. Гугуева (86).
Огоҳлантиришлар: Ю. Шодиева, (26, Ш), С. Турсунова (45, К), Ф. Баҳромова (56, Ш), Н. Саидалиева (74, Ш), Э. Кулдижанова (79, К), З. Шамсиева (81, Ш).
Назоратчи: Т. Дўстов.

5 август, душанба
«Металлург» (Бекобод) – «Динамо» (Самарқанд)
Ҳакамлар: А. Сидорова, У. Охунжонов, К. Середа, Р. Нугманов.
Назоратчи: О. Дачев.

16 август, жума
«Машъал» (Муборак) – «Севинч» (Қарши)
Ҳакамлар: М. Шарипов, Д. Рўзиева, З. Раҳматова, А. Калинин.
Назоратчи: К. Смирнов.

«Локомотив» (Тошкент) – «Андижанка» (Андижон)
Ҳакамлар: Е. Закутилин, И. Зоитов, Р. Маҳмудов, А. Сидорова.
Назоратчи: Т. Тошмуҳамедов.

2-тур учрашувлари
7 август, чоршанба
«Бухоро» (Бухоро) – «Бунёдкор» (Тошкент)

11 август, якшанба
«Машъал» (Муборак) – «Кизилкумочка» (Зарафшон)
«Севинч» (Қарши) – «Шўртан-Lady» (Ғузор)
«Металлург» (Бекобод) – «Локомотив» (Тошкент)
«Динамо» (Самарқанд) – «Андижанка» (Андижон)

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 11:35, 06.08.2013.
Ўқилди: 4125 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [11637]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [5993]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [4656]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [4268]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [4026]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [3214]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [3115]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [2197]

"Барселона"нинг мағлубияти жанжалга айланди. Тафсилотлар [2140]

Sport ва Futbol телеканалларида 14-февраль куни 2 та футбол, футзал ва шахмат турниридан трансляциялар бор [2135]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.