"Ливерпул" футболчиси Эндрю Робертсон жамоадоши ҳақида фикр билдирди. У Доминик Собослаининг "Барнсли"га қарши баҳсдаги хатоси ҳақида шундай дейди:
"Бу ҳақида ҳамма ҳар нарсани гапирди. Лекин у аллақачон хатоси учун кечирим сўради. Бу мавсумда ким танқидларга муносиб эмас деган саволга фақатгина Доминик деган бўлардим. Жамоадаги энг куйинчак, ҳаракатчан ва курашувчан футболчи удир".
Эслатиб ўтамиз, "Ливерпул" навбатдаги баҳсни АПЛ доирасида, "Бёрнли"га қарши ўтказади.













