Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

«Бухоро» икки футболчи билан шартномани узайтирди

Баҳо:
+ | -

«Бухоро» сафида ҳимоячи сифатида тўп суриб, нафақат мудофаа, балки ҳужумларда ҳам фаол иштирок этиб келаётган, ўзининг жанговар руҳи ва фидойилиги билан мухлислар меҳрини қозонган тажрибали футболчи Сардор Қулматов фаолиятини бухороликлар сафида давом эттиради.

Клуб ва футболчи ўртасидаги шартнома яна бир йилга узайтирилди. Сардор Қулматов ушбу мавсумда Суперлига доирасида 29 учрашувда майдонга тушиб, жами 1713 дақиқа ҳаракат қилган.

Жамоанинг ҳимоя қўрғонида ўзининг ишончли ва сифатли ўйини билан жамоамизни кейинги мавсум Суперлигада иштирок этишига муносиб ҳисса қўшган тажрибали ҳимоячи Муҳаммад Йўлдошев навбатдаги мавсумда «Бухоро» сафида фаолият олиб боради. Муҳаммад Йўлдошев ўтган мавсумда жамоамиз таркибида 29 та учрашувда майдонга тушиб, жами 2170 дақиқа ҳаракат қилди. Ҳимоячи бўлишига қарамай, у ушбу ўйинларда 4 та голли узатма муаллифига айланишга муваффақ бўлди.

Манба: https://t.me/FKBUXORO04
Киритилди: 11:32, 14.01.2026.
Ўқилди: 786 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

ЖЧ-2026 дан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси икки футболчисининг нархи ошди [6042]

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5394]

Ҳусанов Месси ва Роналду билан бирга ЖЧ-2026нинг рамзий терма жамоасидан ўрин олди [4403]

Фигу «Олтин тўп»га тўрт нафар асосий даъвогар номини айтди [3333]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3034]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [2909]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [2889]

Ольмо Испанияга Жаҳон кубоги топширилаётганда юз ўгириб олган аргентиналиклар ҳақида гапирди [2824]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2697]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [2673]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик