Кириш Регистрация

«Андижон» бугун Туркияда иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказади

Баҳо:
+ | -

Анталия шаҳрида йиғин ўтказаётган «Андижон» жамоаси режага мувофиқ, 16 январь куни иккинчи назорат учрашувида майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, илк ўртоқлик учрашуви 13 январь куни бўлиб ўтган ва унда «Андижон» Туркиянинг «Сиверек Беледийеспор» жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

Навбатдаги рақиб — Венгриянинг «Вашаш» клуби. Ушбу жамоа Будапешт шаҳрини намоён этади. «Вашаш» клубига 1911 йил 16 март куни асос солинган.

Айни пайтда Венгрия миллий чемпионати II дивизионида иштирок этаётган «Вашаш» 15 турдан сўнг 9 ғалаба, 2 дуранг ва 4 мағлубият қайд этган ҳолда 29 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоанинг тўплар нисбати — 25:15. Клубни 45 ёшли маҳаллий мутахассис Габор Эрош бошқармоқда.

Анталиядаги йиғин доирасида «Вашаш» илк назорат учрашувини Қирғизистоннинг «Азия Талас» жамоасига қарши ўтказиб, 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Шу тариқа, мазкур беллашув ҳар икки жамоа учун ҳам Анталиядаги иккинчи ўртоқлик учрашуви бўлади.

Маълумот ўрнида, «Вашаш» ўз тарихида 6 марта Венгрия чемпиони ва 4 марта мамлакат Кубоги соҳиби бўлган.

«Андижон» ҳамда «Вашаш» ўртасидаги ўртоқлик учрашуви Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 08:16, 16.01.2026.
Ўқилди: 704 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8877]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4581]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4515]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4099]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4012]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3954]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3226]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2910]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2752]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2604]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик