Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

Биринчи лига иштирокчиларини саралаш бошланди

Баҳо:
+ | -

Биринчи лигада иштирок этиш истагини билдирувчи жамоалар сони йилдан йилга ошиб бормоқда. Хусусан, 2025 йилги мавсумда Биринчи лигада 30 та жамоа иштирок этган.

Лиганинг расмий сайтида «Биринчи лига регламенти» лойиҳаси жойлаштирилган бўлиб, унинг 8.2-бандида Биринчи лигада иштирок этиш истагида бўлган жамоалар учун белгиланган мезонлар келтирилган. Талабгор жамоалар мазкур банд билан танишиб чиқиши ва шу асосда Лигага расмий мурожаат йўллаши лозим. Лига эса келиб тушган мурожаатларни ўз Устави ва регламентлари асосида кўриб чиқиб, иштирокчи жамоаларни саралаб олади.

Биринчи лигада иштирок этиш истагини билдирган, юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган ёки унинг алоҳида таркибий бўлинмаси сифатида ташкил этилган футбол клуби қуйидаги ҳужжатларни [info@pfl.uz]электрон почта манзилига юбориши керак:

- клуб раҳбар органи томонидан имзоланган қатнашчилар сафига қабул қилиш тўғрисидаги расмий ариза;
- футбол клубининг таъсис ҳужжатлари ҳамда унинг фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатлар нусхаси;
- клуб раҳбар органи тайинлангани ёки сайлангани тўғрисидаги ҳужжат нусхаси;
- мусобақа доирасидаги уй учрашувларини ўтказиш учун мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида фойдаланилиши режалаштирилган стадион тўғрисида маълумот;
- клуб раҳбар органи ва клубнинг контакт маълумотлари (телефон рақамлари, расмий электрон почта манзили);
- клуб молиялаштирилиши манбалари тўғрисида асослантирилган ҳужжат;
- мавжуд бўлган тақдирда, клуб қошида фаолият юритаётган футбол мактаби ҳақида маълумот.

Барча ҳужжатлар клубнинг расмий электрон почта манзили орқали юборилиши лозим. Агар ариза ёки унга илова қилинган ҳужжатларда камчиликлар аниқланса ёки қўшимча саволлар юзага келса, Лига мутахассислари клуб билан боғланади. Клублар ўзларида саволлар пайдо бўлган тақдирда [info@pfl.uz](mailto:info@pfl.uz) электрон почта манзилига мурожаат қилиши ёки 94 621 21 41 (Лига юрисконсульти), 90 189 89 98 (Биринчи лига менежери) рақамлари орқали боғланиши мумкин.

Иштирокчи жамоаларни саралаш жараёни регламент лойиҳасининг 8.2-банди асосида амалга оширилади. Талабгор томонидан ариза топширилиши унинг Биринчи лигада иштирок этиши кафолатланишини англатмайди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам клуб Лига томонидан қўйилган талабларни ўз вақтида ва тўлиқ бажариши шарт.

Лига 31 январдан кейин келиб тушган аризаларни кўриб чиқмайди. Февраль ойининг дастлабки ўн кунлигида келиб тушган аризалар ўрганилиб, Биринчи лигада иштирок этиш эҳтимоли мавжуд бўлган клублар саралаб олинади. Кейинги босқичда ушбу клублар учун белгиланган тартибда кириш ва қатнашчилик бадалини тўлаш муддати белгиланади. Молиявий талабларни ўз вақтида бажарган клуб Лига аъзолигига қабул қилинади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 09:01, 16.01.2026.
Ўқилди: 313 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.