"Комо" бош мураббийи Сеск Фабрегас "Милан"га қарши ўйиндан (1:3) сўнг рақиб жамоа ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бу ўйин учун "Милан"ни мақташ керак - айниқса, дарвозабон Майк Меньян ва Рабьони. Биз "Милан"нинг ўйинини ўргандик ва рақиб бизга қандай зарар етказиши мумкинлигини билардик, аммо хавфни бартараф эта олмадик - рақибларнинг кучли томонларидан бири барибир ўзини кўрсатди," - деди Фабрегас DAZN’га берган интервьюсида.













